Главная » 2016 » Март » 1

АҚШда номаълум шахс “Дэдпул” кийимини кийиб банкни ўмарди


  • voydodaxek
  • 01 Мар 2016(15:15)
  • 665
  • 0

Қизиқ, у ўғирлаган пул миқдори қамоққа тушишига арзирмикан?

 

“Дэдпул” экранларга чиққанидан бери унинг суратлари, ниқоби, либослари турли байрам тадбирлари, кино ва театрларда урф бўлиб бормоқда. Урф шу даражага бориб етдики, натижада унинг кийимини кийиб, ҳатто, ўғирликка ҳам тушиш мумкин бўлиб қолди, дебёзади “Starslife.ru” нашри.

АҚШнинг Огайо штатидаги банкларнинг бирига “Дэдпул” кийимидаги номаълум шахс ўғириликка тушган. Полиция берган маълумотларга кўра, у 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўмариб кетган. Ҳозирда сирли ўғрини қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Дэдпул” жангари фильми 2016 йил февраль ойининг бошларида катта экранларга чиққан. Унда бош ролни Райан Рейнольдс ижро этган.
Всего комментариев: 0
avatar