Главная » 2017 » Ноябрь » 15

АҚШда текширув: Google 1 миллиард евродан ошиқ жаримага тортилиши мумкин


  • Ies_92uz
  • 15 Ноя 2017(17:14)
  • 174
  • 0

Google маъмурияти ўз фойдаланувчиларига тегишли бўлган маълумотлар текширилиши бас қилиниши лозимлигини сўраб АҚШ ҳукуматига мурожаат қилган эди.

 

“Укринформ”нинг хабар беришича, АҚШнинг Миссури штати бош прокурори Жош Гол текширув монополияга қарши қонунлар бузилиши, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилаётгани бўйича боришини таъкидлаган.
 
Тергов давомида асосан икки йўл танлаган. Биринчиси, Google корпорацияси бошқа сайтларнинг маълумотларидан ноқонуний фойдалангани хусусида. Иккинчиси эса ўз фойдаланувчиларига таклиф қилаётган қидирув ҳолати, яъни содир этилган деб ҳисобланаётган ҳуқуқбузарлик юзасидан Google мутасаддилари прокуратурадан ҳеч қандай чақирув қоғози олмаганликларини таъкидлашган.
 
Шу билан бирга, Google маъмурияти ўз фойдаланувчиларининг маълумотлари сир сақланишини, бундан ташқари, корпорация юқори рақобатда ишлашни давом этишини алоҳида таъкидлашган.
 
Эслатиб ўтамиз, Google, Apple va Facebook раҳбарлари ўз фойдаланувчиларига тегишли бўлган маълумотлар текширилиши бас қилиниши лозимлигини сўраб АҚШ ҳукуматига мурожаат қилган эди.
 
Хабарда айтилишича, агар Google’нинг монополияга йўл қўйганлиги тасдиқланса, унда корпорация 1 миллиард евродан ошиқ жаримага тортилиши мумкин. 

Всего комментариев: 0
avatar