Главная » 2017 » Октябрь » 4

«Ада эмас, дада» фильми октябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди


  • Mirkarimoff
  • 04 Окт 2017(22:35)
  • 377
  • 0

Режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг «Ада эмас, дада» фильми октябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Ада эмас, дада» фильмидан кейинги ўринларни Отабек Мирзахоловнинг «Лаббай раис», Азамат Ахроровнинг «Қайсаргинам 2», Азиз Раметовнинг «Арслон изидан», Имтияз Алининг «Муҳаббат ёш танламас» фильмлари банд этган.

Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Тошкентим онам» фильмнинг намойиши давом этмоқда.

25 сентябрь — 1 октябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари

1-ўрин. «Ада эмас,дада» (комедия)
Режиссёр – Мирмақсуд Охунов

2-ўрин. «Лаббай раис» (комедия)
Режиссёр – Отабек Мирзахолов

3-ўрин. «Қайсаргинам 2» (комедия)
Режиссёр – Азамат Ахроров

4-ўрин. «Арслон изидан» (жангари, драма)
Режиссёр – Азиз Раметов

5-ўрин. «Муҳаббат ёш танламас» (комедия)
Режиссёр – Имтияз Али

Всего комментариев: 0
avatar