Главная » 2016 » Август » 2

"Аэропортдаги Мажнун": У шу ерда “онлайн маъшуқа”сини 10 кун кутди


  • Admin
  • 02 Авг 2016(20:08)
  • 753
  • 0

Голландиялик Александр Питер Кирк онлайн-танишув сайти орқали 26 ёшли Чжан (Zhang) исмли қиз билан танишиб қолди. Икки ойлик суҳбатлардан сўнг йигит қизга сюрприз қилмоқчи бўлди ва Хитойга учди. Бунинг тасдиғи сифатида парвоз чиптасининг суратини қизга жўнатди.

Йигит Хитойга учиб келгач, аэропортда уни ҳеч ким кутиб олмади. У қизни кутиш залида оз эмас кўп эмас 10 кун давомида кутди. Чарчоқлар сабаб унинг аҳволи оғирлаша бошлади.

Хитойнинг CCTV News нашри Чжан билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, нидерландияликнинг парвоз чиптаси акс этган суратини ҳазил, дея тушунган. Журналистнинг “Нега Кирк бу ерга келгач, сиз билан боғлана олмади?”, деган саволига қиз “Шунчаки телефонимни ўчириб қўйган эдим”, дея жавоб қайтарган.

Всего комментариев: 0
avatar