Главная » 2016 » Январь » 12

Афғонистонда "Толибон"нинг йирик қўмондонларидан бири ўлдирилди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:17)
  • 249
  • 0

"Толибон" ҳаракатининг етакчи қўмондонларидан бири Афғонистоннинг ғарбидаги Фарах вилоятидаги тўқнашув вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабартарқатган.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг бу қисмида назоратни қўлга олган шахслардан бири Ториалай Абаияни ўлдирилган.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, у ўз қўли остидаги гуруҳ билан бирга Пушт Кўҳ ҳудудида қуршовга тушиб қолган. Унинг ёнида бўлган жангарилардан 10дан ортиғи ҳам ҳалок бўлган.

Шунингдек, отишма вақтида ҳукумат аскарларидан бири жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Афғонистон армияси мамлакат шимолидаги "Толибонлар"ни ўз позициясидан сиқиб чиқаргани хабар қилинганди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar