Главная » 2016 » Январь » 21

Африкалик аёл музлатгичдан набираларининг жасадини топди


  • News
  • 21 Янв 2016(23:52)
  • 513
  • 0
Жанубий Африканинг Какамас шаҳрида яшовчи нафақадаги аёл бузилиб қолган музлатгичдан 5 нафар набирасининг ўлигини топиб олди. Аниқланишича, болалар бўғилиш туфайли нобуд бўлган.

Полиция берган маълумотларга кўра 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар уйнинг ташқарисида, бузилган музлатгич олиб чиқиб ташланган майдончада ўйнаётган бўлишган. Ўйин давомида музлатгичга кириб беркинган болалар эшик қулфланиб қолгани сабаб ташқарига чиқа олмаган ва нафас ололмай нобуд бўлишган. Тергов ишлари давомида болаларнинг ҳақиқатан ҳам ҳаво етишамаслиги оқибатида бўғилиб нобуд бўлгани тасдиқланди. Ушбу иш юзасидан болаларнинг ота-онасига нисбатан, болаларни қаровсиз қолдиргалари сабабли жиноий иш қўзғатилган.
Всего комментариев: 0
avatar