Главная » 2017 » Август » 19

Ҳафта сарҳисоби: Тошкентда банкоматлар иш бошлади, 50000 сўмлик янги банкнот, президент Бекободда, “Аҳмадбой” суди


  • Ies_92uz
  • 19 Авг 2017(19:05)
  • 1866
  • 0
  1. 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини эълон қилди. Янги қоидага кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси ўзгаришига қараб “GM Uzbekistan” автомобиллари учун белгиланган нархлар ҳам янгиланди.
  2. 14 августдан Олой, Юнусобод, Қўйлиқ деҳон бозорларида банкоматлар ишлашни бошлади. Пластик карточкадаги пулни нақд пул шаклига ўтказиш учун банкоматдан фойдаланиш ўртача 1 дақиқа вақтни олади. Пластик карточкадан кунига 100 минг сўмгача бўлган маблағни нақд шаклда олиш мумкин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул белгисини муомалага чиқаради. Янги муомалага чиқарилаётган қиймати 50 000 сўм бўлган пул белгиси ҳозирда мавжуд пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
  4. 15 август куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма очилди. Тадбирда Ислом Каримов хотирасини абадийлаштиришга бағишланган ижодий танлов натижалари эълон қилинди.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Русланбек Қуролтоевич Давлетовни Адлия вазири этиб тайинлади. Русланбек Давлетов 2017 йилнинг январигача Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
  6. 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест маркази Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилди. Талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлганлар талайгина, аммо улар орасида имтиҳонлардан ўта олмаганлар ҳам йўқ эмас. ОТМ талабаси бўлиш ниятидагиларни 85 та таълим йўналиши бўйича Украинанинг 7 та энг нуфузли ОТМга ўқишга таклиф этамиз. Бунда сизга Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.
  7. 17 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси сифатида эълон қилинди. Эндиликда мазкур клубнинг ҳар бир вилоятда вакиллари бўлади ва улар ҳар икки ойда учрашиб, эстрада санъатидаги муаммоларни муҳокама этадилар.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни Тошкентда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  
  9. Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси 2017 йил 17 августда Каталонияда юз берган терактлар оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жабрланмаганликларини маълум қилди. Испаниянинг Барселона шаҳридаги Рамбла кўчасида микроавтобус ёрдамида ҳамда Камбрильс шаҳри кўчалари бўйлаб “Audi” русумли машинада пиёдалар босиб кетилган.
  10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 18 август куни Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.
    Давлат раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади. 
  11. 18 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман давомида МАК “Qalampir.uz” таҳририятига ташаккурнома тақдим этди.
  12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми Тошкент конференциясидаги маърузасига бағишланган махсус китоб чоп этилди. Ушбу қўлланма Марказий Осиёни ўрганиш истагида бўлган мутахассислар учун муҳим манбаа эканлиги таъкидланди.
  13. Самарқандлик Шамши Аҳроров 2017 йилда ҳаж сафарига бориш насиб этган ўзбекистонликлардан. Муқаддас амални адо этиш мақсадида йўлга отланган фуқаро ўзининг шайтоний нафсига қул бўлиб, муқаддас амални адо этиш ўрнига Саудия Арабистонига қорадори гиёҳванд моддасини яширинча олиб ўтаётганда қўлга тушди. 
  14. 16 август куни “Аҳмадбой” иши бўйича бўлиб ўтаётган суд ўзи ишини давом эттирди. Унда айбланувчи Аҳмаджон Турсунбоевга тегишли “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” корхоналарига мурожаат қилган фуқароларнинг кўрсатмалари тингланди. Суд залидан видеорепортажни мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин
  15.  “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ўзининг янги лойиҳаси ҳақида хабар берди.
Всего комментариев: 0
avatar