Главная » 2015 » Ноябрь » 22

Агуэро АПЛда яна бир рекорд ўрнатди


  • News
  • 22 Ноя 2015(18:32)
  • 608
  • 0

"Манчестер Сити" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэронинг "Ливерпуль"га қарши ўйинда (1:4) урган голи чиройли чиқиши билан биргаликда унинг Англия премьер-лигасида урган 85-голига айланди. Бу орқали у АПЛда энг кўп голга муаллифлик қилган жанубий америкалик футболчига айланди.

Шу тариқа у ўз ватандоши, "Манчестер Сити"нинг собиқ аъзоси Карлос Тевес томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Тевес "Вест Ҳэм", "МЮ" ва "Манчестер Сити" сафида ўтказилган мавсумларда жами 84та гол урганди.

Қайд этиш керакки, АПЛда кўп гол уриш бўйича етакчилар учлигида уругвайлик Луис Суарес (у "Ливерпуль"даги 2 мавсумда 69та голга муаллифлик қилган) жой олган. Кейинги ўринда эса яна бир уругвайлик, "Челси"нинг ўтган асрдаги ҳужумчиси Густаво Пойет (54та гол) ўрин олган.

 

Всего комментариев: 0
avatar