Главная » 2017 » Июнь » 15

Қайноқ хабарлар: Анқарада портлаш, Хиндистонда сув тошқини, Мексикада даҳшатли ЙТҲ


  • Ies_92uz
  • 15 Июн 2017(10:23)
  • 570
  • 0

1. Бугун, 15 июнь куни Сомали пойтахти Могадишода жойлашган ресторанларнинг бирига уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, воқеа бўлиб ўтишидан 10 дақиқа аввал ресторан ёнида бомба ўрнатилган автомобиль портлаган, кейин жангарилар ресторан ичидаги инсонларга қарата ўқ узишган. Полициянинг маълум қилишича, қурбонларнинг кўпчилиги асосан ёшларни ташкил этиб, улар ичида Сурия фуқароси ҳам бўлган.
 
2. Бугун, 15 июнь куни Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудида жойлашган Ассам, Манипур ва Мизарам штатларида содир бўлган сув тошқини оқибатида қурбонлар сони 15 нафарга етди. Шунингдек, кучли тошқин туфайли бир неча минг уйлар қайта тикланмас ҳолатга келиб қолган.
 
“Ёмғир ёғиши тўхтаб, сув тошқини секинлашмоқда, бироқ ҳалок бўлган кишилар сони яна ортиши мумкин”, дейди палата вакилларидан бири.
 
3. Бугун, 15 июнга ўтар кеча Мексиканинг Чьяпас штатида юк автомашинаси ҳамда микроавтобус иштирокида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, микроавтобусда пальма ёғини қайта ишлаб чиқариш заводи ходимлари бўлишган, улардан 7 нафари ҳалок бўлган, 5 нафари эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, микроавтобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва мана шундан сўнг юк машинасига тўғридан-тўғри бориб урилган.
 
4. Бугун, 15 июнга ўтар кечаси АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида қуролли отишма содир бўлди. Аниқланишича, шахси номаълум жиноятчи шаҳар кўчасидан ўтаётган одамларга қарата ўқ узишни бошлаган. Полиция жиноятчини яралаган ва у шифохонага олиб борилганда, жон берган. Шунингдек, отишма оқибатида полиция ходими ҳам жароҳатланган.
 
5. Кеча, 14 июнь кечаси Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган саноат ҳудудида кучли портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 3 киши жиддий жароҳатланган. Ҳозирда портлаш сабабларига аниқлик киритилмади. Лекин ОАВнинг хабар беришича, портлаш катта миқдорда мотор мойлари ва автомобиль эҳтиёт қисмлари сақланувчи омборда юз берган бўлиши мумкин. Портлашдан кейин ёнғин чиққан.

Всего комментариев: 0
avatar