Главная » 2017 » Июнь » 12

Аёлларда кўкрак саратонининг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш


  • Ies_92uz
  • 12 Июн 2017(08:42)
  • 489
  • 0

Кўкрак саратони хасталиги – аёлларда учрайдиган онкологик касалликларининг кенг тарқалган турларидан биридир. Унинг келиб чиқишига наслий ҳамда ташқи омиллар сабаб бўлади.
 
Саратонни ўрганувчи америкалик олимларнинг тадқиқотлари кўкрак саратонини келтириб чиқарувчи омиллардан бирига алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш киришини кўрсатди. Кунига бир бокал май, пиво ёки бошқа спиртли ичимликлар истеъмол қилиш касаллик келиб чиқишини 6-9 фоизга кўпайтирар экан.
 
Кўкрак саратони касаллигининг келиб чиқишига, шунингдек, кам ҳаракат қилиш, нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазн ҳам киради.
 
Олимлар касаллик олдини олишнинг бир неча усулларини аниқладилар. Буларга турли жисмоний ҳаракатлар киради: масалан, велосипедда юриш ёки югуриш касаллик келиб чиқиш хавфини 10-17 % га камайтиради.
 
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, машқлар, албатта, интенсив бўлиши шарт эмас – кўкрак саратони хасталигининг келиб чиқиш хавфининг олдини олиш учун ўртамиёна жисмоний ҳаракатнинг ўзи кифоя. Масалан, кечки сайр ёки томорқадаги ишлар. Бу ҳаракатлар кўкрак саратони касаллигини 13 % га камайтириши мумкин.
 
Климакс ёшидаги аёлларда жисмоний ҳаракат айниқса муҳимдир. Бундай ёшда енгил жисмоний ҳаракатларнинг ўзи ҳам етарли, масалан, уйдаги ишлар, бозорларга бориш ва ҳоказо. Буларнинг барчаси кам ҳаракат қилишдан иборат бўлган ўтроқ ҳаёт тарзидан кўра афзалдир.
 
Шифокорлар, шунингдек, тўғри овқатланишнинг муҳимлигини ҳам таъкидламоқдалар. Кальций ва каротиноидларга бой бўлган сутли маҳсулотлардан иборат парҳез ҳам кўкрак саратони касаллигининг келиб чиқиш хавфини анча камайтиради. 

Всего комментариев: 0
avatar