Главная » 2016 » Январь » 7

Ҳакам: Суарес "Эспаньол" ўйинчиларини ахлат деб атаб, жанжал келтириб чиқарди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:55)
  • 298
  • 0

Испания кубоги 1/8 финалида "Барселона" ва "Эспаньол" ўртасидаги учрашувда(4:1) юзага келган зиддият учрашув ҳаками Хуан Мунуэранинг финал ҳуштагидан ҳам юмшамади.

Жанжал трибуна ости биносида ҳам давом этган ва муштлашув юзага келган. Жанжални "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес келтириб чиқарган.

"Эспаньол" футболчилари зинадан кўтарилаётганларида Суарес уларни кутиб турди ва "Сизларни кутиб турибман, бу ёққа келинглар. Сизлар ҳаммангиз - ахлатсизлар" деди. Шундан сўнг муштлашув юзага келди ва стадион ходимлари ва мураббийларнинг аралашувидан сўнг бунга барҳам берилди", - дея Мунуэранинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Теги: жанжал келтириб чиқарди, Ҳакам: Суарес Эспаньол ўйинчиларини

Всего комментариев: 0
avatar