Главная » 2016 » Январь » 22

Актёр Алишер Узоқов саратонга чалинганмиди?


  • News
  • 22 Янв 2016(19:26)
  • 785
  • 0
Сўнги вақтларда актёр ва режиссёр Алишер Узоқовнинг вафот этгани ҳақида тарқалган миш-мишлар нафақат ўзбекистонликлар, балки қўшни мамлакатлардаги ҳамюртларимизнинг ҳам қулоғига бориб етди. Тахририятимизга актёр Алишер Узоқовнинг саломатлигидан қайғуриб, у ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритишни сўраб мурожаат қилаётганлар кўп бўляпти.

Алишер Узоқов, актёр:
— (кулиб) Шукур тирикман! Мухлислар Алишер Узоқов саратон касалига чалинган деган гапларга ҳам ё вафот этиб деган миш-мишларга ҳам ишонишмасин.
— Бу гапларнинг болалашига бирор сабаб бордир? Ё маълум вақт тобингиз бўлмадими?
— Йўқ, соғлигимдан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Одамларни биласиз-ку, кўрмасдан, билмасдан туриб янги гапларни ўйлаб топишади. Шу кунларда янги фильм устида иш бошлаганман. Айни вақтда ўз уйимда сценарий ёзиб ўтирибман.
— “Кузда гуллаган дарахт” номли фильмингиз катта экранларда намойиш этилдию унинг диски сотувга чиқмади.
— Бу фильмнинг ютуқлари қанча кўп бўлган бўлса, камчиликлари ҳам кам эмасди. Бироздан кейин фильмга янги қўшимчалар киритиб қайтадан премьера қилишни режалаштиряпмиз.

Фикримизча, актёр ҳақидаги турли миш-мишларнинг тарқалишига унинг икки йилдан буён ТВ орқали кўринмай қолгани сабаб бўлса ажабмас. Узоқов сўнги бор 2015 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Ҳаётда” номли фильмида суратга тушган эди.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar