Главная » 2016 » Май » 24

Актёр Алишер Узоқов ўғли Шоҳруҳхоннинг концертидан йиғлаб қайтганини маълум қилди


  • Admin
  • 24 Май 2016(20:49)
  • 850
  • 0

Актёрнинг айтишича, қўлидаги гулни Шоҳруҳхонга бермоқчи бўлган болакайни сарой қўриқчилари хонанданинг яқинига ҳам йўлатмаган.

Кеча, 23 май куни хонанда Шоҳруҳхоннинг “Истиқлол” санъат саройидаги 3 кунлик концерт дастурига старт берилди. Актёр Алишер Узоқов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали бу концертга ўғли ҳам борганини айтиб, сарой қўриқчиларига нисбатан эътироз билдирди.
 
“Менинг ўғлим Шоҳруҳхоннинг қўшиқларини яхши кўриб эшитади. У бугун Шоҳруҳхонга гул бераман, деб концертга гул олиб тушди. Ўғлимни қўриқчи Шоҳруҳхоннинг ёнига йўлатмабди. 3 ёшли ўғлим йиғлаб, қўлидаги гул билан орқага қайтибди. Ўғлим хафа бўлма, насиб қилиб қолар”, деб ёзади Алишер Узоқов.
 
Бундай ҳолат концертларда биринчи марта кўзга ташланаётгани йўқ. Қайси хонанданинг концерт дастурига ташриф буюрманг, қўриқчиларнинг мухлислар билан қўпол муносабатда бўлаётгани, уларни саҳна олдидан ҳайдаётганига гувоҳ бўласиз. Қўлида гул билан севимли хонандасини кўргани келган мухлис тарвази қўлтиғидан тушиб уйига қайтади. Худди Алишер Узоқовнинг ўғли сингари. Аслида мухлиссиз хонанда ким?
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar