Главная » 2016 » Январь » 10

Актриса Юлдуз Ражабова «Эътироф» мукофотини «ҳаётидаги энг ажойиб совға» деб атади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:21)
  • 331
  • 0

Актриса Юлдуз Ражабова «Эътироф» миллий мукофотини қўлга киритиш орзусида бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

«Бу мукофот ҳаётимдаги энг ажойиб совға бўлди. Назаримда, қалбида санъат иштиёқи ёнган ҳар бир санъаткор бундай мукофотларга сазовор бўлишни истайди, шу йўлда меҳнат қилади», — деди актриса.

«Йўқ, мен кутмагандим, деган фикрларга қўшилмайман. Сабаб, ҳар гал ўша саҳнада Миллий мукофот топширилаётганда, залда ўтирган санъаткорлар: ‘Қанийди, мен ҳам шундай мукофот олсам’, деб орзу қилади. Мен ҳам ўтган йилларда шундай орзу-ҳавас қилганман», — деди Юлдуз Ражабова.

«‘Эътироф’ мени янада олға қадам ташлашга, ундан-да юқори марраларни забт этишга ундади. Мукофотга лойиқ кўрилганимни эшитгач, суратга олиш жараёнидаги барча қийинчиликларим, актрисаликнинг ортидаги машаққатлар бир зумда унутилиб кетди», — дея қўшимча қилди Юлдуз Ражабова.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги «Эътироф» миллий мукофоти тақдимотида актриса Юлдуз Ражабова «Йилнинг энг яхши киноактрисаси» деб топилди. У хонанда Лоланинг янги клипида суратга тушаётгани учун, тақдимотда қатнашмаган.

Всего комментариев: 0
avatar