Главная » 2016 » Июль » 9

Али Отажонов турмуш ўртоғи билан тушган суратини оммага тақдим этди


  • Admin
  • 09 Июл 2016(18:35)
  • 1656
  • 0

Хонанда шу бугунгача турмуш ўртоғи билан тушган суратларида унинг юзини яширишга ҳаракат қилиб келарди.

Хушовоз хонанда Али Отажонов шу вақтгача турмуш ўртоғи билан тушган суратларида унинг юзини яшириб, оммадан беркитиб келарди. У бу анъанага нуқта қўйди. Хонанда бугун Instagram’даги шахсий саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, уни таваллуд куни куни билан табриклади.
 
“Ҳаётингдаги ва хаёлингдаги инсон бир бўлса, дунёдаги энг бахтли инсонлардансан. Менинг бахтимсан! Сени Оллоҳ учун севаман. Туғилган кунинг муборак бўлсин”, деб ёзади Отажонов.
 
Али Отажоновнинг ёзганларига нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ўз изоҳларини қолдиришар экан, Али ва Гавҳарнинг бир-бирига жуда мос эканини алоҳида таъкидлаб, икки ёшга бахт тилашмоқда. 
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar