Главная » 2017 » Октябрь » 3

Алишер Усмонов Мегафондаги Telia улушининг бир қисмини сотиб олди


  • Ies_92uz
  • 03 Окт 2017(18:39)
  • 136
  • 0

USM Holdings 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги акцияларни сотиб олди.

 

Аввалроқ, Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси Швециянинг Telia компанияси билан Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи Coscom (Ucell савдо маркаси остида) компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу музокараларда Россия бозоридаги Мегафон акциялари ҳам назарада тутилганини 2 октябрда ўтказилган савдолардан кўриш мумкин.
 
Telia телекоммуникация холдинги Мегафондаги 5,65 фоиз (35 миллион дона) акциясини сотувга қўйди. Telia'нинг умумий улуши 25,17 фоизни ташкил этган эди. Бироқ акциялар Алишер Усмонов холдинги томонидан сотиб олингач Telia улуши 19,5 фоизни ташкил этди.
 
Мегафон компанияси акцияларининг бир донаси Лондон биржасида 11,22 АҚШ доллаоини ташкил этган.
 
Мегафон компанияси Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори бўлиб, Telia'нинг Мегафондаги акцияларининг 6 фоизга яқинини сотиб олган.

Всего комментариев: 0
avatar