Главная » 2015 » Февраль » 6

Алишер Усмонов Россия футбол термасининг Фабио Капелло олдидаги қарзини тўлаб беради


  • Admin
  • 06 Фев 2015(04:56)
  • 603
  • 0

Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги маош бўйича қарздорлик имтиёзли кредит ҳисобидан қопланади.

“Спорт-Экспресс”нинг хабар беришича, Россия спорт вазири Виталий Мутконинг илтимосига кўра, бундай кредитни ажратишга миллиардер Алишер Усмонов рози бўлган.

Хабар беришларича, кредит маблағининг миқдори 400 миллион рублга тенг. Аввалроқ, Мутко Капеллонинг маоши борасидаги масала яқин кунларда ҳал бўлишини маълум қилганди.

61 ёшли Алишер Усмонов 2014 йили Forbes журнали томонидан Россиянинг энг бадавлат одами деб топилган эди. Журнал ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 18,6 миллиард долларга тенг.

Алишер Усмонов бундан аввал ҳам, Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 арафасида Россия футбол иттифоқига 300 миллион рублни беғараз тақдим этган эди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar