Главная » 2016 » Январь » 11

Алишер Усмоновнинг Россия футбол иттифоқига маблағ ажратиши 1 соат ичида ҳал бўлган


  • Admin
  • 11 Янв 2016(16:10)
  • 350
  • 0

Алишер Усмонов 2015 йилда футбол бўйича Россия терма жамоасининг бош ҳомийсига айланди, деб ёзади Forbes. У маоши Россия футбол иттифоқи учун оғирлик қилган италиялик мураббий билан кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган терма жамоани қутқариб қолди.

Усмонов тақдим этган кредит Фабио Капеллонинг маоши бўйича қарзларни ёпиш, шунингдек, у билан шартнома бекор қилингани учун товон пули тўлашга ҳам етди.

«Музокаралар чоғида ҳеч қандай қийинчиликлар юзага келмади, — деди Россия спорт вазири Виталий Мутко нашрга берган интервьюсида. — Усмонов билан бир соат ичида келишиб олдик».

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил февралида Усмонов Россия футбол иттифоқига терма жамоа бош мураббийи олдидаги маош бўйича қарзни қоплаш учун 400 миллион рубль ажратди. Июнь ойида тадбиркор италиялик олдидаги молиявий мажбуриятларни бажариш учун ташкилотга яна 300 миллион рубль тақдим этди.

Август ойида эса Усмонов Россия футбол иттифоқига ажратган беғараз молиявий ёрдамнинг умумий миқдори 1 миллиард рублга етгани хабар берилди.

Всего комментариев: 0
avatar