Главная » 2016 » Январь » 24

Алишер Узоқов ўзининг саратонга чалингани ҳақидаги миш-мишларни инкор этди


  • voydodaxek
  • 24 Янв 2016(12:45)
  • 492
  • 0

Сўнгги вақтларда актёр ва режиссёр Алишер Узоқовнинг вафот этгани ҳақида тарқалган миш-мишлар қўшни мамлакатлардаги ўзбекистонликларнинг ҳам қулоғига бориб етди, деб ёзади«Qalampir.uz». Миш-мишларга ойдинлик киритиш учун нашр актёр Алишер Узоқов билан боғланган.

"Шукрки, тирикман! "Мухлислар Алишер Узоқов саратон касалига чалинган", деган гапларга ҳам ё вафот этибди деган миш-мишларга ҳам ишонмасин. Соғлиғимдан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Одамларни биласиз-ку, кўрмасдан, билмасдан туриб янги гапларни ўйлаб топади. Шу кунларда янги фильм устида иш бошлаганман. Айни вақтда ўз уйимда сценарий ёзиб ўтирибман", дейди Алишер Узоқов.

Нашрнинг қайд этишича, актёр ҳақидаги турли миш-мишларнинг тарқалишига унинг икки йилдан буён ТВ орқали кўринмай қолгани сабаб бўлган. Узоқов сўнги бор 2015 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Ҳаётда" номли фильмида суратга тушган эди.

2015 йилнинг октябрь ойида Алишер Узоқовнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ҳам ёлғон хабарлар тарқалганди.

Всего комментариев: 0
avatar