Главная » 2014 » Декабрь » 28

Алишер Узоқовнинг пулини бермаган Catalea Group раҳбари саккиз йилга қамалди


  • Akhmad
  • 28 Дек 2014(23:23)
  • 990
  • 0

Суд органлари Catalea Group раҳбарини товламачилик ва порахўрликда айблаб саккиз йилга озодликдан маҳрум этишди. Бу ҳақда 12news.uzга асосланиб, kun.uz хабар бермоқда.
Бундан ташқари, суд уни «Менинг дадам бўйдоқ» фильми режиссёри Алишер Узоқовга 44 миллион сўм тўлаш мажбуриятини ҳам юклаган.
«Даракчи» газетасининг аниқлик киритишича, таниқли актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ушбу компания билан «Менинг дадам бўйдоқ» фильмидан тушган фойдани тенг бўлишга келишган бўлган.
Бироқ Catalea Group раҳбари ваъда қилинган пулнинг фақат бир қисмини берган, бундан ташқари, фильмни Россияда намойиш этиш ҳуқуқини 4 минг долларга сотаётган вақтда далилий ашё билан қўлга тушган.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar