Главная » 2016 » Май » 3

Алвидо, трамвай!


  • Admin
  • 03 Май 2016(19:40)
  • 634
  • 0

Тошкентда 106 йиллик тарихга эга бўлган трамвайлар ҳаракати буткул тўхтатилди.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 106 йилдан буён ҳаракатланиб келаётган трамвайлар фаолиятига нуқта қўйилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракатланиши буткул тўхтатилди.
 
Бугунгача Тошкент шаҳрида 6 та йўналишда трамвай ҳаракатланаётган эди. Айни вақтда пойтахтдаги 87,8 километрлик трамвай йўлларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Кеча, 2 май куни Тошкент шаҳрида 17-трамвай сўнгги бор йўлга чиқди. Хабарларга қараганда, трамвай рельсидан чиқиб кетгани сабабли ҳам сўнгги трамвайнинг ҳаракатланиши муддатидан аввал тўхтатилган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилларининг маълум қилишича, мавжуд трамвай йўлларининг олиб ташланиши натижасида автомобиль йўллари кенгайтирилади. Баъзи жойларда трамвай йўллари ўрни ободонлаштирилади.
 
Ҳаракати тўхтатилган трамвайлар ўрнига Isuzu русумидаги автобуслар йўлга қўйилди.
 
Тошкентда трамвай йўлларини қуришга илк бор 1896 йилда старт берилганди. Биринчи электр трамвайи эса 1912 йилнинг 30 декабрида ишга туширилган эди.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, жамоат траспортларида кунига 2 миллионга яқин йўловчи ташилади. Улардан 1,5 миллиони автобуслардан, 200 мингдан кўпи метродан, 100 мингга яқини трамвайдан фойдаланиб келаётган эди. 
Всего комментариев: 0
avatar