Главная » 2017 » Май » 25

Қамчиқ довонида цемент ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди


  • News
  • 25 Май 2017(23:01)
  • 284
  • 0
Бугун, 25 май куни тонгда Қамчиқ довонида MAN юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

“Qalampir.uz” сайти мухбирининг хабар беришича, йўлда кетаётган машина ҳайдовчиси назоратни йўқотиб, машина билан бирга йўл тўсиғига бориб урилган.

Ҳодиса туфайли юк машинаси олди томонининг деярли 80 фоизи қайта таъмирлайдиган аҳволга келиб қолган. Машина бортига юкланган цемент халталарининг барчаси йўлга ағдарилган.

Машина ҳайдовчиси ЙТҲ натижасида кичик тан-жароҳатлари олган. Унинг аҳволи хавотир оладиган даражада эмас. Ҳозирда қутқарув хизмати ходимлари воқеа содир бўлган жойдаги йўлга тўкилган цементни бартараф этишмоқда.

ЙТҲ содир бўлгандан сўнг йўлнинг бир қисмида машиналар ҳаракати тирбандлиги вужудга келди. Ҳайдовчининг машинани қандай бу аҳволга келтиргани ҳозирча номаълум. Катта эҳтимол билан машина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган бўлиши мумкин.

Qalampir: Акмал Эшонхонов
Всего комментариев: 0
avatar