Главная » 2016 » Февраль » 7

Америкада 11 ёшли қотилга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди.


  • voydodaxek
  • 07 Фев 2016(23:25)
  • 530
  • 0

Судя иш тафсилотлари билан танишиб чиққач, қарорни ўқиб эшиттирар экан, “Қасддан қилган жинояти учун болани озодликка чиқариб юборилиши мумкин эмас”, – деб қўшимча қилади.

 

Октябрь ойида 11 ёшли бола қўшниси Маккайлани кучукчаларини кўрсатишдан бош тортгани учун отасининг қуроли билан отиб ўлдирган эди. Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи Тенесси штати судининг қарорига кўра, болакай қасддан одам ўлдирганликда айбдор деб топилди ва у энди 19 ёшигача ахлоқ тузатиш калонияларида ҳаёт кечиради.

“Ria.ru” нашрининг маълумотига кўра, маҳаллий аҳолини ҳайратга солган мазкур воқеа мана бундай содир бўлган. 3 октябрь куни Уайт Паин шаҳарчасида яшовчи 8 ёшли қизалоқ Маккайла Даер дугоналари билан уйининг олдидаги майдончада ўйнаётган эди. 11 ёшли қўшниси эса ўз уйининг ойнасидан қараганча қизалоқдан кучук болаларини кўрсатишини сўрайди. Ундан рад жавобини олгач, болакай отасининг қуроли билан қизалоқни нишонга олади. Маккайла қурол ҳақиқий эмас, дея болакайнинг устидан кулади. Шу пайт жаҳли чиққан бола қурол ўқланганлигини текшириб олади ва ўқ узади. Қизалоқ бошидаги жароҳатидан хушини йўқотади ва кўп вақт ўтмасдан онасининг қўлида жон беради.

Судя иш тафсилотлари билан танишиб чиққач, қарорни ўқиб эшиттирар экан, “Қасддан қилган жинояти учун болани озодликка чиқариб юборилиши мумкин эмас”, – деб қўшимча қилади. Маҳаллий қонунларга кўра, матбуот вояга етмаган жиноятчининг исм фамилиясини эълон қилмайди. Жиноят ишининг материалларида қўшимча қилинишича, болакайнинг отаси ва бобоси қуролдан техник фойдаланиш усулларини ўргатишган.

Америкада ўқ отувчи қуроллардан юқоридагидек қотилликлар содир этилиши одатий ҳол эмас, лекин кўп ҳолатларда қуролдан тўғри фойдалана олмаслик ва эҳтиётсизлик туфайли жиноятлар учраб туради.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar