Главная » 2015 » Январь » 6

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди


  • Akhmad
  • 07 Янв 2015(01:12)
  • 587
  • 0

Бугунги кунда мухлисларнинг кўнглидан жой оладиган ва қалбга яқин ижод маҳсули яратиш анча меҳнат талаб этади. Ана шу жиҳатни алоҳида эътиборга олган маҳоратли хонанда, ўзининг ноёб овози билан кўплаб юракларни забт этишга эришган Амира Алибекова ижодидаги янги видеоклипини сайтимиз орқали тақдим этмоқда. 

Яқинда хонанданинг "Умр ўтаверади" номли қўшиғини "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга ҳавола этилганди. Бугун ана шу тарона учун ишланган клипнинг премьерасини қарши олинг!

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди
Аслида бу қўшиқ 1958 йилда хонанда Далида томонидан араб тилида куйланган. Амира Алибекова эса ўзбекча матн асосида янгича талқинда мусиқий сайқал берилган ҳолатда бу қўшиқни қайта куйлади. Қўшиқ матни Якзон қаламига мансуб, аранжировка муаллифи эса Жасур Абдураҳмонов. 

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди
Бугун сайтимиз орқали тақдим этилаётган видеоклип ҳаётий сюжетга эга бўлиб, уни томоша қилган ҳар бир мухлис ўзига таниш ҳолатларга гувоҳ бўлиши ёки керакли хулоса чиқариши мумкин. Клип ғояси клипмейкер Жасур Шаметовга тегишли бўлиб, видеони ҳам айнан шу ижодкор суратга олган. 

Амира Алибекова инсонлар қалбини очди
Декабрь ойида Тошкент кўчаларида тасвирга олинган клипда Амира Алибекова ҳар бири ўзига хос ҳаётий ташвиши бўлган бир неча кишилар билан учрашади. Шу тариқа, клипда бир неча кичик бўлса да, қалбларни ларзага солувчи ҳолатлар акс этганини кўришингиз мумкин! Коипни хозироқ сайтимиз орқали томоша қилишни тавсия этамиз!

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar