Главная » 2017 » Май » 30

​Андижон ва Ўш вилоятлари чегарасида учрашув бўлиб ўтди


  • Ies_92uz
  • 30 Май 2017(12:32)
  • 388
  • 0

Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ Ахборот хизмати хабарида.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Всего комментариев: 0
avatar