Главная » 2016 » Январь » 13

Англия премьер лигаси логотипи ўзгаради


  • Admin
  • 13 Янв 2016(16:59)
  • 234
  • 0

Англия премьер лигасининг Barclays билан ҳомийлик шартномаси кейинги мавсумлар учун узайтирилмайди. Sun нашрида ёзилишича, Barclays АПЛнинг янги шартномада ҳомийлик маблағи оширилишидан хавфсираган (ҳозирги шартномага кўра бу миқдор йилига 40 миллион фунт, яъни 53,4 млн евро).

Шартноманинг узайтирилмаслиги эса, лига логотипи ўзгартирилишига олиб келади. Кейинги мавсумдаги логотипда афсонавий шер тасвири бўлмаслиги айтилган. Бу шер айнан Barclays`ни ифодаловчи белги эди.

Ҳозирча лига раҳбарияти янги ҳомий изламаяпти. Лекин февраль ойида янги рамзни яратиш учун ижодий агентлик танланади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar