Главная » 2016 » Январь » 11

Анжелина Жолининг болалари янги «Кунг-фу Панда»га овоз берди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(18:42)
  • 319
  • 0

Шу кунларда Анжелина Жоли «Кунг-фу Панда»нинг учинчи қисмига овоз бериш ишларини якунлаганлигини маълум қилди. Мультфильмда у яна урғочи йўлбарсга овоз берди, деб хабар қилади «Сегодня.ua».

Жоли, шунингдек, мультфильм томошабинлари Понинг саргузаштларини кузатиш давомида унинг болаларининг овозини ҳам эшитиши мумкинлигини қўшимча қилди. Ундаги қаҳрамонларга овоз беришда Пакс, Захара, Шайло ва Нокс ўзини синаб кўришга рози бўлди.

«Улар жуда уялишди. Аслида уларнинг актёр бўлиш нияти йўқ, бироқ мен уларнинг ‘Панда’га овоз беришдек қизиқарли имкониятни қўлдан чиқаришларини истамадим. Улар мен билан бирга студияга келди. Барчаси яхши ва қизиқарли бўлди», — дейди Жоли.

«Кунг-фу панда-3» фильми дунё прокатига 2016 йилнинг 28 январида чиқади.

Теги: Анжелина Жолининг болалари янги «Ку

Всего комментариев: 0
avatar