Главная » 2016 » Январь » 11

Apple apple.car ва apple.auto доменларини рўйхатдан ўтказди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(16:07)
  • 199
  • 0

Apple автомобиль билан боғлиқ домен номларини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Reuters маълумотларига кўра, компания apple.car, apple.cars ва apple.auto каби бир неча домен номларини ўтган йил декабридаёқ рўйхатдан ўтказган. Apple шу пайтгача ўз автомобилини ишлаб чиқариш режалари тўғрисида ошкора билдирмаган, бироқ олдинроқ Ford ва Mercedes-Benz компанияларидан автомобиль бўйича мутахассисларни фаол равишда ишга жалб этган.

MacRumors порталининг таъкидлашича, доменларнинг рўйхатдан ўтказилиши iPhone эгаларига рул чамбарагидан қўлини олмай қўнғироқ қилиш ва овозли хабарларни эшитиш имконини берувчи CarPlay тизими жорий этилиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Apple 2019 йилгача ўз электромобилини тақдим этишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.

Теги: Apple apple.car ва apple.auto домен

Всего комментариев: 0
avatar