Главная » 2016 » Январь » 12

Apple iOS’га фойдаланувчиларнинг тезроқ уйқуга кетишига ёрдам берадиган тунги режимни қўшади


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:30)
  • 246
  • 0

Apple компанияси ишлаб чиқувчилар учун янги iOS 9.3 операцион тизимининг бета-версиясини чиқарди, унга қатор янги функциялар, жумладан, смартфон ёки планшетни каравотда ётиб ишлатиш натижасида уйқу бузилиши олдини олувчи тунги режим киритилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Ноябрь ўрталарида таниқли британиялик олим Пол Гринграс смартфон ишлаб чиқарувчиларини махсус тунги режимни яратишга чақирди, у кечки вақт ва тунда дисплейдан тараладиган ранглар спектридан кўк ва яшил рангни чиқариб ташлайди. Улар туфайли iPhone 6’дан каравотда фойдаланиш ухлаб қолиш жараёнини бир соатга кечиктириши мумкин.

Икки ойдан сўнг Apple iOS 9’да ишлайдиган барча қурилмаларга ушбу функцияни киритганини эълон қилди. iOS 9.3 чиқарилгач, уларда «Night shift» («Тунги смена») деб номланган, ўчириш мумкин бўлган функция пайдо бўлади.

Шунингдек, iOS 9.3’га қайдларга парол қўйиш функцияси, «Саломатлик» дастурида қўшимча категориялар киритилади.

Теги: Apple iOS’га фойдаланувчиларнинг те

Всего комментариев: 0
avatar