Главная » 2016 » Январь » 10

Apple iPhone 7даги қулоқчинлар портидан воз кечиб, янги симсиз Beats тиқинларига урғу беради


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:16)
  • 251
  • 0

Apple қулоққа тиқиб қўйиладиган янги Beats қулоқчинлари устида ишламоқда. Айтилишича, ускуна iPhone 7 билан бир пайтда тақдим этилади. Мазкур смартфонда қулоқликлар порти йўқ бўлиши, у бутунлай шу тиқинлар билан ишлашга мослашиши мумкин.

Apple Beats компаниясини 2014 йили 3 млрд долларга харид қилган эди. Эндиликда улар ҳамкорликда мазкур симсиз гарнитура устида иш олиб бормоқда. Ускуна Bluetooth воситасида уланади. Лойиҳа ҳозирча прототипа босқичида турибди, у iPhone 7 билан бирга 2016 йил кузида тақдим этилиши мумкин.

Янги тиқинларда шовқинни босиш технологияси, шунингдек, қўнғироқларни амалга ошириш ва Siri иловасидан фойдаланиш имконияти бўлиши айтилмоқда. Тиқинлар ҳар қандай шаклдаги қулоқларга мос келиши учун унинг дизайни анча ихчам ва мослашувчан бўлиши ёки кўплаб вариантларга эга бўлиши талаб этилади.

Теги: янги симсиз Beats тиқинларига урғу , Apple iPhone 7даги қулоқчинлар порт

Всего комментариев: 0
avatar