Главная » 2017 » Январь » 11

Apple компанияси энг яхши дастурчиларидан бирини йўқотди


  • Mirkarimoff
  • 11 Янв 2017(21:08)
  • 547
  • 0

Apple компаниясида 11 йил давомида Swift  дастурлаш тили бўйича бош архитектор лавозимида фаолият юритиб келаётган Крис Лэттнер бошқа компанияга ишга ўтмоқда. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, Крис ўз фаолиятини электромобиллар ҳамда қувватлагичлар ишлаб чиқаришга асосланган Tesla компаниясининг вице-президенти сифатида давом эттиради.
 
“Биз Криснинг Tesla’га ўтаётганидан жуда хурсандмиз. У Автопилот яратиш ишлари бўйича гуруҳ раҳбари бўлади ва автоном тарнспортнинг кележагини яқинаштиришда кўмаклашади”, дейилади компаниянинг берган маълумотида.
 
Бугунгача Tesla компаниясининг вице-президенти лавозимини Жинна Хосейн эгаллаб келаётган эди. Хосейн нафақат Tesla балки SpaceX космик компаниясининг ҳам вице-президенти эди. Эндиликда у фақат SpaceX компаниясида ишлайди ва бор кучини ушбу ташкилотнинг келажаги учун сарф этади.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar