Главная » 2015 » Ноябрь » 2

Ҳар бир бола эшитиши лозим бўлган иборалар


  • News
  • 02 Ноя 2015(22:50)
  • 1270
  • 0
Баъзида биз фарзандларимизга “баракалла” деган сўздан бошқа сўзни айтмаймиз. Фарзандларимизни қанчалик яхши кўришимизни қай тарзда ифодалашни билмаймиз. Аслида эса уларга бу ҳақда гапириш жудаям муҳим. Ота-оналарнинг сўзлари худди сеҳрли тумор каби фарзанд қалбида бир умр сақланади ва уларни бутун ҳаётлари давомида ҳимоя қилади, илҳом бағишлайди.

AdMe.ru болалар психологларининг фикрига кўра айтиш муҳим бўлган ибораларни эътиборингизга ҳавола этади.

Сени яхши кўраман.

Сен билан фахрланаман.

Сенинг борлигингдан хурсандман.

Сенинг даданг/ойинг бўлиш менга жудаям ёқади.

Сен менга жудаям кераксан.

Сенга ишонаман.

Сен менинг бойлигимсан.

Сен менинг бахтимсан.

Сени бахтли кўрсам, мен ҳам бахтли бўламан.

Мен ҳеч қачон сени яхши кўришдан чарчамайман.

Сени тушунаман.

Сени кечираман.

Менга сенинг фикринг муҳим.

“Йўқ” дейишинг мумкин.

“Ҳа” дейишинг мумкин.

Сен бунга лойиқсан.

Ҳамма ҳам хато қилади.

Ҳа, мен ҳам.

Эшитаман, гапиравер.

Сен ўшанда мутлақо ҳақ эдинг.

Майли, сен айтганча бўлақолсин.

Сени тушундим.

Фикрингга қўшиламан.

Гапларингга ишонаман.

Сен менга яхши ёрдам беряпсан.

Сен ажойиб боласан.

Чизган суратинг / ҳикоянг/ қўшиғинг зўр чиқди.

Зўр савол бўлди!

Сен яхши боласан / қизсан.

Ажойиб гап бўлди!

Сен чиройлисан.
Всего комментариев: 0
avatar