Главная » 2016 » Январь » 12

Қарағандалик йигит унаштирилган қизи ёнига кетаётганида бедарак йўқолди


  • Admin
  • 12 Янв 2016(15:12)
  • 375
  • 0

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 2016 йилнинг 3 январь куни унаштирилган қизи ёнига кетаётганида бедарак йўқолган 22 ёшли Айбек Мустакаевни қидириш ишлари давом этмоқда. Йўқолган йигитнинг қариндошлари Tengrinews.kz редакциясига мурожаат қилиб, у аввал хабар қилинганидек ҳеч қандай жиноятни амалга оширишда гумон қилинмаётганлигиниайтишган.

“3 январь куни Мустакаев Айбек танишининг машинасида Абайдан Қарағандага унаштирилган қизининг олдига йўлга тушди. Қарағандага етиб келишганида, унаштирилган қизи умуман бошқа туманда яшашига қарамай, у танишидан машинани кутилмаганда Михайловка туманидаги “Стекляшка” дўкони олдида тўхтатишни сўради. Бу воқеа соат 21:30 ва 21:40 орасида юз берди. Машинадан тушаётиб, танишига ҳозир уни олиб кетишлари, у эса кетиши мумкинлигини айтган. Шундан сўнг у бедарак кетган. Айнан ўша куни йўлга тушишдан олдин у таниши Михаилдан (исм ўзгартирилган) 2000 танга қарзга пул олган, бироқ Михаил уни тушунмай, полицияга бориб, ариза ёзган. Ариза йигит йўқолган кунда, йўқолишдан бир неча соат олдин ёзилгани факти инобатга олинса, йигитнинг бу ариза тўғрисида бохабар бўлиб, 2000 танга учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан беркиниб олиши мумкин эмас”. 4 январь куни йигитнинг ота-онаси унинг йўқолгани тўғрисида полицияга мурожаат қилишган. Ариза ёзилган кундан бери полиция томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган, ҳатто йигитнинг ота-онасига полициядан ҳеч ким қўнғироқ қилмаган. Полициянинг ҳаракатсизлиги туфайли ота-она Қарағанда прокуратурасига шикоят билан мурожаат қилишган. Михаил аризани ёзганининг эртасига уни қайтариб олишни хоҳлаганига қарамай, эртаси куни ОАВда Айбек йўқолмагани, жиноятда гумон қилинаётгани ва яширинаётгани тўғрисидаги маълумот пайдо бўлди. Бироқ Ички ишлар бошқармасида Михаилга "Айбек билан келганингда аризангни қайтариб оласан", дейишган.

8 январда Михаил прокуратурага боради, ундан Айбекка ҳеч қандай даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани қабул қилишди. Ҳозирги вақтда Айбек устидан ҳеч қандай ариза мавжуд эмас!” – дея хабар берган йигитнинг қариндошлари.

Всего комментариев: 0
avatar