Главная » 2017 » Ноябрь » 4

Арашнинг "Истиқлол" санъат саройидаги концерти бекор қилинди


  • Ies_92uz
  • 04 Ноя 2017(10:27)
  • 719
  • 0

Концерт номаълум сабабларга кўра, 31 октябрга қолдирилган эди. Энди эса буткул бекор қилинди.

 

Сўнгги йилларда хорижнинг кўплаб таниқли юлдузлари Ўзбекистонда концерт дастурларини тақдим этмоқда. Албатта, булар орасида омадлилари талайгина. Бироқ эълон қилинган концертлар бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Сизнинг ҳам қулоғингизга эронлик таниқли хонанда Арашнинг 13 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида концерт бераётгани ҳақидаги хабар чалингандир. Концерт номаълум сабабларга кўра, 31 октябрга қолдирилган эди.

Бугун, 29 октябрь куни концерт ташкилотчилари Арашнинг 31 октябрга қолдирилган концерти буткул бекор қилинганини маълум қилдилар. 

“Qalampir.uz”нинг суриштирувлари натижаси шуни кўрсатдики, концерт чипталари бозори чаққон бўлмаган. Бугунгача сотилган чипталардан тушган маблағ сарф-харажатларни қопламагани учун концерт бекор қилинган. 

Арашнинг концертига чипта сотиб олганларчи?.. Уларнинг пуллари қайтарилади, албатта. Чипта харид қилганлар 30 октябрдан 10 ноябрга қадар соат 09:00 дан 18:00 гача "Истиқлол" санъат саройи кассаларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефонлар: +99894 6996446, +99899 8517204, +99891 1372847

Всего комментариев: 0
avatar