Главная » 2015 » Ноябрь » 21

Ҳарбийлар террорчининг шаҳидлик белбоғини 100 м масофадан аниқлаш имконига эга бўлишади


  • News
  • 21 Ноя 2015(17:59)
  • 510
  • 0
АҚШда террорчи ҳудкушнинг шаҳидлик белбоғини 100 метр узоқликдан пайқаш имконини берувчи восита пайдо бўлди.

Хабар қилинишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги шунга ўхшаш воситани 2012 йилда Афғонистонда ҳам қўллаган. Бу восита портловчи қурилмаларга қарши курашиш агентлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бу аппарат қўлбола портловчи қурилмадан тарқаладиган инфрақизил нурларни узоқдан сезиш хусусиятига эга.

Париждаги терактлардан катта шаҳарлардаги аҳоли ҳимояси учун бундай воситаларнинг асқотиши таъкидланган.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar