Главная » 2016 » Январь » 24

«Арсенал» «Лестер»дан англиялик 19 ёшли ҳимоячини сотиб олмоқчи


  • voydodaxek
  • 24 Янв 2016(12:49)
  • 273
  • 0

«Арсенал» клуби қишки трансферлар вақтида «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэллни сотиб олмоқчи.

Daily Mail нашрида хабар қилинишича, лондонликлар 19 ёшли футболчи учун 5 миллион фунтдан кўпроқ маблағ таклиф қилмоқда. Чилуэлл билан шунингдек «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчига «Манчестер Юнайтед»дан ҳам қизиқиш бор.

Айни вақтда унинг устози ҳисобланадиган Клаудио Раньери унинг имкониятларига юқори баҳо берган.

Ҳимоячининг «Лестер» билан шартномаси бир ярим йилдан сўнг якунига етади. Аммо клуб унинг маошини оширган ҳолда, Чилуэлл билан янги шартнома имзоламоқчи. Айни вақтда футболчи «Лестер»да ҳафтасига бор йўғи 800 фунт маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Чилуэлл шу вақтга қадар Англия чемпионатида доирасидаги ўйинларда бирон марта майдонга тушмаган. У 2015 йилнинг ноябрида «Хаддерсфилд»га ижарага берилган ва у чемпионшипдаги 8та учрашувда майдонга туширилган эди. У «Лестер» сафида «Халл»га қарши Англия лига кубоги доирасида ўтказилган учрашувда қатнашган.

Ўтган йил охирида «Ливерпуль» бу футболчи учун 4 млн фунт таклиф қилганди. «Арсенал» бу ёш футболчига ўтган йилнинг ноябридан буён қизиқиш билдирмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar