Главная » 2017 » Май » 30

“Арсенал” Санчес ва Ўзилни сақлаб қолиш учун катта пул сарфлайди


  • Mirkarimoff
  • 30 Май 2017(22:53)
  • 183
  • 0

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ва ярим ҳимоячи Месут Ўзилни сақлаб қолиш учун жуда катта миқдорда пул сарфлаши кутилмоқда.

Mirror нашрининг хабар беришича, “тўпчилар” ҳар икки футболчининг йиллик маоши учун жами 34 млн евро сарфлайди. Бугун, 30 май куни “Арсенал” раҳбариятида учрашув бўлиб ўтади ва у ерда бир неча футболчи ҳамда бош мураббий Арсен Венгернинг тақдири ҳал бўлади.

Лондон клуби 2020 йилга қадар Алексис Санчесга ҳафтасига 316 минг, Ўзилга эса ҳафтасига 321 минг евро тўлашга тайёр. Чили ва Германия терма жамоаси аъзоларининг “Арсенал” билан амалдаги келишуви 2018 йилгача мўлжалланган.

Всего комментариев: 0
avatar