Главная » 2017 » Сентябрь » 2

“Asian Fight-2017” Чипталари стадион кассаларида сотилмоқда


  • Mirkarimoff
  • 02 Сен 2017(22:34)
  • 265
  • 0

“Бунёдкор” стадиони чипталарни сотувга чиқарди.

Маълумки, 9 сентябр куни Тошкент шаҳрида йилнинг энг шов-шувли спорт турнири – “Asian Fight - 2017” бўлиб ўтади. Турнирга қизиқиш жуда юқори даражада. Қўшни давлатлар, хусусан спортчилари иштирок этаётган Қозоғистон ва Қирғизистондан бир неча минг чиптага буюртма қилинган. Туристик компаниялар бунинг учун алоҳида турпакетлар эълон қилди.

Чипталар эса ҳамёнбоп нархларда таклиф этилмоқда. Чипталар жой ва секторига қараб 50 минг сўмдан 300 минг сўмгача. ВИП секторлар ҳам бор. Имконияти борлар уларни сотиб олиш учун +99899 885 70 70, 885 80 80 телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталар сони чегараланган.

Ташкилотчилар чипталарни ўз вақтида ва ўз нархида сотиб олишни тавсия этади. Йил спорт шоусини томоша қилиш имконияти ўз қўлингизда!

Всего комментариев: 0
avatar