Главная » 2017 » Май » 11

​Асли қримлик бўлган хонанда Жамола она ватанига боришга ҳаққи йўқлигидан нолиди


  • Mirkarimoff
  • 11 Май 2017(22:36)
  • 781
  • 0

“Евровидение-2016” қўшиқ танлови ғолибаси, украиналик хонанда Жамола, она ватани Қримда концерт бериш истаги боргини маълум қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

“Қримда концерт бериш орзуим бор, минг афсуски, айни пайтда концерт бериш тугул Қримда яшовчи, бетоб бувамни кўриб келиш учун ҳам рухсат йўқ”, деб нолиди хонанда. Жамола нима учун Қримга бориши мумкин эмаслигини изоҳламади.

Жамола (ҳақиқий исми Сусанна Жамаладинова) Стокгольмда ўтказилган “Евровидение-2016” қўшиқ танловида Сталин даврида қрим татарларнинг депортация қилинишига бағишланган “1944” қўшиғи билан ғалаба қозонган эди. Унинг ғалабаси Украинага “Евровидение-2017” қўшиқ танловини ўтказиш ҳуқуқини берди. Киевда ўтказилган мазкур танловнинг ярим финал босқичи 10 май куни бўлиб ўтди, иккинчи босқичи 11 май куни, финал босқичи эса 13 май куни ўтказилиши режалаштирилган.

Всего комментариев: 0
avatar