Главная » 2015 » Сентябрь » 3

Asus янги кичик компьютерлар ишлаб чиқаради


  • News
  • 03 Сен 2015(22:49)
  • 484
  • 0
Asus компанияси ишлаб чиқаришни режалаштираётган кичик компьютерлар Intel Computer Stick компаниясининг шундай маҳсулотлари билан рақобатлашади. Бу ҳақда The Verge нашрида ёзилган.

Компания ўзининг янги лойиҳасини Asus VivoStick номи остида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши айтилган.

Маълум қилинишича, бу қурилма монитор ёки телевизорга уланади ва рисоладаги комьпютер каби ишлай олади.

Ушбу "чўнтак компьютери" Windows 10 тизимида ишлайди.

Asus VivoStick қурилмаси 2 Гб оператив хотира ҳамда 32 Гб дискли хотира билан таъминланиши мўлжалланган.

Бундан ташқари, қурилмага 2та USB-улагич ўрнатилиши, унда қулоқчин учун ҳам уланиш қисми бўлиши маълум қилинган.

Қурилманинг кўриниши узунчоқ флешкани эслатади ва унинг узунлиги 13,8 сантиметрдан иборат бўлади.

АҚШ бозорида Asus VivoStick қурилмасининг нархи 129 доллар бўлиши мумкин. Қурилманинг айнан қачон сотувга чиқарилиши маълум эмас.
Всего комментариев: 0
avatar