Главная » 2016 » Февраль » 2

«Аватар-2» фильмини суратга олиш ишлари апрель ойида бошланади


  • Admin
  • 02 Фев 2016(12:01)
  • 392
  • 0

Жеймс Кэмерон режиссёрлигидаги «Аватар» фильмининг давомини суратга олиш ишлари 2016 йилнинг апрель ойига белгиланган. Бу ҳақда What Culture хабар берган.

Суратга олиш ишлари Янги Зеландияда олиб борилади.

Нашрнинг ёзишича, фильм 2018 йилда яъни биринчи қисм намойишидан 9 йил ўтиб, катта экранларга чиқади.

Бундан олдинроқ, картинанинг давомини суратга олиш ишлари иккинчи марта номаълум муддатга сурилгани ҳақида хабар берилганди.

«Аватар» фильмининг дастлабки қисми 2009 йилда экранларга чиқарилган ва кино тарихидаги энг кассабоп фильмга айланганди. Кейинчалик Кэмерон мазкур картинанинг учта давомини суратга олишини маълум қилганди. Унга кўра, учинчи ва тўртинчи қисмлар 2018 ва 2019 йиллардаги байрам арафасида чиқиши режалаштирилганди.

Теги: «Аватар-2» фильмини суратга олиш иш

Всего комментариев: 0
avatar