Главная » 2015 » Декабрь » 26

Бахром Ёқубов бу сафар панада турмайди


  • News
  • 26 Дек 2015(21:12)
  • 577
  • 0
Бугун, 26 декабрь куни Тошкентнинг Алишер Навоий номли кино саройида “Супер келинчак”, “О Марям, Марям”, “Мажруҳ” каби фильмлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган режиссёр Бахром Ёқубовнинг навбатдаги “Қочқин ёхуд кўчанинг боласи” номли янги фильми премьераси бўлиб ўтади.

Мазкур фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева, Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Учқун Тиллаев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, актёрлар Бобур Йўлдошев, Алишер Усмонов, Шаҳзода Муҳаммедова ижро этишган.

Эътиборлиси шундаки, режиссёр Бахром Ёқубов шу бугунга қадар ўзи режиссёрлик қилган фильмларда бошқа ижодкорларнинг номларидан фойдаланиб, ўзи номини ошкор этмай келарди. Ёқубовнинг бир неча бор ўзи режиссёрлик қилган фильмларнинг премьерасида саҳнага чиқмай, зилнинг бир четида турганига жуда кўп бор гувоҳ бўлганмиз. “Қочқин”да эса кадр ортидаги “асл қаҳрамон” кимлиги маълум бўляпти. Қизиқ, бугун анча йиллардан сўнг саҳнага қадам қўядиган Бахром Ёқубовни томошабинлар қандай кутиб оларкин?

Теги: Бахром Ёқубов бу сафар панада турма

Всего комментариев: 0
avatar