Главная » 2016 » Март » 1

Бангладешлик “дарахт одам” операция қилинади


  • voydodaxek
  • 01 Мар 2016(15:13)
  • 461
  • 0

Тиббиётда жуда кам учрайдиган касаллик билан оғриган Абул Бажандра оддий одамлардек яшаб кетишидан умидвор.

 

Бангладешда Абул Бажандра исмли “дарахт одам” яшайди. У жуда кам учрайдиган генетик сербуқоқ эпидермодисплазия ёки “дарахт одам” касалликдан азият чекиб келади. Касаллик бутун тана бўйлаб тарқалган. Бу ҳақда CNN маълум қилди.

Дакка тиббиёт коллежи шифохонасида Абул Бажандра ўзининг биринчи жарроҳлик операциясини кутмоқда ва ҳаётининг бутунлай ўзгаришига умид қилмоқда.

Дарахт шохларига ўхшаш ўсимталар унинг бармоқлари, кафтлари ва оёқлари бўйлаб тарқалган ва унинг айтишича, одамлар уни кўриб кўнгиллари беҳузур бўлади.

“Мен 10 йилдан буён бу касаллик билан курашиб, ўгриқларга чидаб келаман. Операциядан кейин яна оддий одамлар сингари хоҳлайман”, – дейди Бажандра. Абул мустақил ҳаракат қилолмайди, яъни овқат еёлмайди, ичолмайди, тишларини юволмайди ёки ювина олмайди. У 21 ёшли рафиқаси Ҳалимага суяниб қолган. Бундан ташқари, Бажандрага 3 ёшли қизи ҳам ёрдам беради.

“Мен рисоладагидек яшашни истайман. Қизимни қўлларимда кўтариб, бағримга босишни хоҳлайман. Ўз қўлларим билан овқатлана олсам жуда яхши бўлар эди”, – дейди Абул Бажандра.

Теги: Бангладешлик “дарахт одам” операция

Всего комментариев: 0
avatar