Главная » 2016 » Январь » 14

“Барон” фильми 17 январдан катта экранларда намойиш этилади


  • Admin
  • 14 Янв 2016(18:32)
  • 686
  • 0

2016 йилнинг 17 январидан бошлаб пойтахтимиз кинотеатрларида таниқли режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон” психологик драмаси намойиш этилади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида “Davr-Premyer” киностудияси томонидан суратга олинган ушбу картинанинг премьераси эса 16 январь куни 18.00 да бўлиб ўтади.

Умумий бюджети қарийб 1,5 миллиард сўмни ташкил этган “Барон” 5.1-каналли Dolby Surround овозда чиқарилади. Шунингдек, жаҳон саҳналарига чиқишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда биринчи марта дунё стандартидаги 4К форматида суратга олинган бўлиб, IMAX кинозалларида томоша қилишга ҳам мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида машҳур голливуд актёри Ғассон Маъсуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний ва “Бригада” сериалида роль ижро этган Фарҳод Маҳмудов ҳам фильмда қатнашган.

Аввалроқ эса Kun.uz сайти “Барон” фильми тўғрисида унинг режиссёри Рустам Саъдиевдан интервью олган эди. Айни пайтда тармоқда фильм учун ишланган трейлер эълон қилинди.

manba: kun.uz

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar