Главная » 2016 » Январь » 15

"Барон"фильмини Туркиянинг TRT телеканали ёритмоқда


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:54)
  • 652
  • 1

Бугун, 15 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмаси билан суратга олинган "Барон" фильмининг ёпиқ тақдимот маросими бўлиб ўтяпти.

Режиссёр Рустам Саъдиев томонидан 8 ой давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни голливуд актёри Гассон Массуд, россиялик актёрлар Адрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Андрей Прилучный, ўзбекистонлик актёрлар Ёқуб Аҳмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Дилором Эгамбердиева, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова, Шаҳло Темирова ижро этишган.

Наркобизнес глобал муаммоси акс этган ушбу фильмнинг ёпиқ тақдимот маросимига ўзбек маданият ва санъат оламининг таниқли вакиллари, спортчилар ва журналистлар ташриф буюришди. Фильм намойиши аввалидан сўзга чиққан режиссёр Рустам Саъдиев фильм премьераси Туркиянинг TRT телеканали томонидан ҳам ёритилаётганини маълум қилди.
 

Теги: Баронфильмини Туркиянинг TRT телека

Всего комментариев: 1
avatar
1 Aziz • 07:28, 16 Янв 2016
Adminlar Joylelar silaram kinoni
Ответ: olishimiz bilan joylimiz.
avatar