Главная » 2018 » Январь » 9

“Барселона” “Ливерпуль”дан тортиб олган Коутиньонинг кўрсаткичлари шунчаки даҳшатли


  • Ies_92uz
  • 09 Янв 2018(19:29)
  • 162
  • 0

Бу кўрсаткич билан Коутиньо “Ливерпуль” футболчилари орасидаги энг яхши натижа эгасига айланди.

 

Аввал хабар берганимиздек, “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филлипе Коутиньо расман “Барселона” футболчисига айланди.
 
Европанинг таниқли нашрлари Филлипе Коутиньонинг беш йил давомида “Ливерпуль”да энг кўп хавфли вазиятларда қатнашган футболчи сифатида қайд этишди.
 
Гап шундаки, Филиппе “Ливерпуль” футболчиси сифатида илк марта 2013 йил дебют ўйинини ўтказган. Коутиньо шу кунга қадар барча мусобақаларда “гол+ пас” тизимида 97 балл (57+43) ни тўплаган.
 
Аниқроғи, Коутиньо собиқ жамоасида 152 ўйинда 41 та гол ва 43 марта шерикларининг голларига ассистент вазифасини бажарган.
 
Бу кўрсаткич эса “Ливерпуль” футболчилари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
 
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум АПЛнинг 14 та ўйинида иштирок этиб, 7 гол ва шунча голли узатма муалиффига айланганди.

Всего комментариев: 0
avatar