Главная » 2016 » Январь » 11

«Барселона» ва «Реал» Германия ёшлар термаси футболчиси Лерой Сане учун курашга қўшилди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(15:55)
  • 275
  • 0

Германиянинг «Шальке-04» клуби яримҳимоячиси Лерой Санега Европанинг гранд жамоаларидан таклифлар тушиши давом этмоқда.

Kicker нашри берган хабарга кўра, Германия ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли футболчисига нафақат «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль», балки «Барселона» ва «Реал» жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Қайд қилинишича, Сане ва Гельзенкирхен клуби ўртасида тузилган шартнома 2019 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда футболчининг шартномани бекор қилиш бўйича товон пули кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Манчестер Сити» яримҳимоячи учун 55 миллион евро беришга тайёр экани борасида хабарлар тарқатилганди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar