Главная » 2016 » Январь » 18

"Барселона"дагилар Неймарни Кеннедининг қотиллигида ҳам айблашларидан хавфсирашмоқда


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:54)
  • 566
  • 0

"Барселона" жамоасининг вице-президенти Карлас Виларруби Неймарнинг "Сантос"дан трансфер қилиниши билан боғлиқ воқеа юзасидан қўйилаётган айбловларга ўта кескинлик билан муносабат билдирди.

Неймар бу трансфер амалга оширилиши чоғида қоидабузарликка йўл қўйилгани юзасидан Испания судига тергов учун чақирилганди.

"Неймар кундан-кунга яхшироқ ўйнамоқда. Мухлислар унинг жозибали ўйинига тобора мафтун бўлиб боришмоқда. Лекин унга босим орттирилмоқда. Унга қарши бутун тизим иш олиб бораётганга ўхшайди. Мен аминманки, улар бора-бора Неймарнинг Кеннеди ўлдирилган кунда Далласда бўлгани ҳақида ҳам айтиб чиқишади", дейди у RAC-1 нашрига.

manba:kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar