Главная » 2016 » Январь » 12

Белгородда беморни уриб ўлдириб қўйган шифокор аслан тошкентлик бўлиб чиқди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:16)
  • 359
  • 0

Бир неча кун муқаддам Россиянинг Белгород шаҳрида шифокор беморни бир зарбада ўлдириб қўйгани акс этган видеотасвир интернетда шовшувга сабаб бўлди. Эндиликда қотил шифокорнинг шахсиятига доир маълумотлар аниқлаштирилиб, маҳаллий матбуотда эълон қилинди.

2-сонли Белгород шаҳар шифохонаси, 1-жарроҳлик бўлими 2-тоифали шифокори Илья Александрович Зелендинов Тошкентда туғилиб ўсгани маълум бўлди.

Белгородликларнинг матбуотда келтираётган гувоҳликларига қараганда, унинг устидан илгари ҳам шикоятлар бўлган. Ижтимоий тармоқларнинг айрим белгородлик фойдаланувчилари Зелендиновни “боксчи шифокор” деб атади.

Видеода у билан бирга хонага бостириб кирган қиз шифокорнинг синглиси Алёна Александровна Зелендиновадир. У ҳам шифохонада ишлайди. Бемор айнан шу қизга гапиргани туфайли шифокор уни калтаклаб ўлдириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Москва вилоятидаги Белгород шаҳри шифохонасининг қабул бўлимидаги бемор шифокор Зелендинов томонидан калтакланиш натижасида жон бергани ҳақида хабар қилинганди.

Теги: Белгородда беморни уриб ўлдириб қўй

Всего комментариев: 0
avatar