Главная » 2017 » Декабрь » 21

Бензин ва дизель учун солиқ имтиёзлари 2018 йилда ҳам сақланиб қолади


  • Ies_92uz
  • 21 Дек 2017(17:48)
  • 92
  • 0

Жорий йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархи ошган эди.

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
 
2018 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тузишда нефтни қайта ишлаш корхоналари, бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли ҳамда автосаноат учун татбиқ этилган солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш солиқ-бюджет соҳасининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
 
Хусусан, нефтни қайта ишлаш корхоналарига акциз солиғи бўйича берилган солиқ имтиёзлари, бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун икки баробарга пасайтирилган солиқ ставкаси, маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқарувчилар учун эса 27 фоиздан 5 фоизгача камайтирилган акциз солиқ ставкаси келгуси йилда ҳам ўзгаришсиз қолади.
 
Шунингдек, ўсимлик ёғи бўйича акциз солиғи ставкасини (бир тоннаси учун 919 минг сўм эди) 50 фоизга қисқартириш ҳисобига фермерлар даромадини кўпайтириш мақсадида пахта толаси ҳамда чигит нархи оширилади.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархи ошган эди. Ўзгаришларга кўра, АИ-80 бензин турининг бир литри 2800 дан 3800 сўмга,  АИ-91 русумидаги бензин нархи 3000 дан 4300 сўмга кўтарилган эди.

Всего комментариев: 0
avatar